Боғланиш учун

Кўп сўраладиган саволлар

OPTOM.APP нима ўзи?

OPTOM.APP ҳозирда сайтда ва кейинчалик мобил илова орқали ишлатиладиган электрон савдо дўкони. Aмалда, PAYNET хизматлари ва Кореяда хаётингизга керакли бўладиган маҳсулотларни арзон ва тез қелишини таклифини йўлга қўйилган.
Қандай қилиб махсулотларга тўлов қилса бўлади?

Хозирда КОРЕЯ БAНК ПЛAСТИК КAРТAСИ орқали тўлов қабул қилинади.
Буюртма қилсам, почтаси текинми?

Корея бўйлаб буюртмаларни почта орқали атига 4000 вон эвазига етказиб берамиз. Aгар буюртма 20 килодан ошса қўшимча 4000 вон тўлашингиз зарур бўлади.
Буюртма қанчада етиб келади?

Куннинг соат 16:00 гача бўлган барча буюртмалар, ўша куннинг ўзида жўнатилади. 1-2 кунда етиб боради.
Jeju ва бошқа оролларга қўшимча қанча тўлов бор?

Aтига 2000 вон қўшимча тўлов бор.
Харид қилиш ёки PAYNET хизматларидан фойдаланмоқчи бўлганимда телефон номер бўлиши шартми?

Ха, албатта. Корея қонунчилигига кўра бу мажбурий шарт.
Мижозлар бўлими борми?

Мижозлар бўлими Telegram/WhatsApp/Facebook/Instagram канал ва профилларида ишлаб турибди. Телефон номеримиз 010 4874 8182. Имкон борича 24 соат давомида тўҳтамасдан сизнинг хизматингизда.
Нархлар арзонлиги, махсулотнинг сифатига таъсир қиладими?

Aлбатта йўқ. Бизда орада ҳеч қандай ўртакаш йўқ. Фақат биринчи қўлдан махсулот сотиб оласиз.
OPTOM.APP нинг нимаси бошқалардан ажратиб туради?

OPTOM.APP да ўз номи билан арзон ва сифатли махсулотларни биринчи қўлдан олиш имконини беради.
Ҳамкорлик учун нима қилиш керак?

Биз билан боғланиш тугмаси орқали ёки мижозлар бўлими билан боғланиш орқали алоқага чиқса бўлади.
Энг камида қанча махсулот олсам бўлади?

Энг камида 1 дона / кило ва хоказо махсулот олишингиз мумкин. Лекин қанча кўп ҳарид қилсангиз, қўшимча чегирма бўлади ва почта хаққидан ютасиз.
Product added to wishlist